Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунь Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида икки томонлама ўзбек-хитой ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги равнақи муҳокама қилинди.
ХХР Элчиси қайд этиб ўтганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бошлаб ўтган 26 йил ичида Ўзбекистон чин маънода Хитойнинг минтақада ишончли ва масъулиятли партнерига айланди.
Сунь Лицзе айтиб ўтганидек, ХХР раиси Си Цзинпиннинг 2016 йилнинг июн ойида Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи ва «ҳар томонлама стратегик шерикчилик» ўрнатилиши икки томонлама муносабатларнинг янада чуқурлашишини белгилаб берган янги саҳифа бўлди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитойга қилган биринчи давлат ташрифи ўзбек-хитой стратегик хамкорлигига кучли ижобий таъсир қилди ва ҳамкорликнинг яқин келажакда янада чуқурлашишининг мустахкам пойдевори бўлди.
Ш.М.Мирзиёевнинг «стратегик бошқаруви» остида Ўзбекистон Республикаси «Ҳаракатлар стратегиясини» татбиқ этилиши давомида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаетида ва шу билан биргаликда ташқи сиёсатда ҳам, биринчи ўринда, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларда улкан муваффақиятларга эришди, дея қайд этиб ўтади Сунь Лицзе.
Суҳбат якунида Сунь Лицзе икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига ҳисса қўшаётган фаолияти учун СМТИ га самимий миннатдорчилигини билдирди.